ИШГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!
ИШГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ! (Бўш иш ўрни тўғрисида хабарнома)
Минтакавий йулларга буюртмачи хизмати давлат муассасаси
Матбуот хизмати ходими шартнома асосида малакали мутахассис ишга таклиф этилади.
1. Асосий вазифалар:
Ахборот тайёрлаш ва тарқатиш
Веб-сайт ва ижтимоий тармоқларни юритиш
Раҳбарият топшириқларини белгиланган муддатларда бажариш.
2. Номзодга қўйиладиган талаблар:
Маълумоти: Олий
Йуналиши:
Журналистика (халқаро журналистика, босма ОАВ, телерадиожурналистика ёки интернет журналистикаси);
Жамоатчилик билан алоқалар (PR) ва ахборот хизмати;
Иш тажрибаси: Ушбу соҳада камида 2 йиллик иш тажрибасига эга бўлиш;
· Кўникмалар: Ўзбек адабий тили меъёрлари ва имло қоидаларини мукаммал билиш (рус ва инглиз тилларини билиш қўшимча устунлик беради);
Ҳуқуқий саводхонлик: «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги ва «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги қонунлардан хабардор бўлиш;
Рақамли кўникмалар: Матн муҳаррирлари (Word), ижтимоий тармоқларни бошқариш воситалари (SMM) ва бошланғич фото/видео таҳрирлаш дастурларида ишлай олиш.
Шахсий фазилатлар: Масъулиятлилик, жамоада ишлаш қобилияти, тезкорлик ва ҳалоллик.
3. Биз таклиф этадиган шароитлар:
Расмий ишга жойлашиш: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида ишга қабул қилинади;
Иш ҳақи: 5 000 000 сўмдан 7 000 000 сўмгача
Иш тартиби: Ҳафтасига 5 кун (душанба – жума), соат 09:00 дан 18:00 гача;
4. Манзил ва мурожаат учун маълумотлар:
Иш жойи манзили: Нукус шахри, Хужайли гузари 16/1
Ариза топшириш тартиби: Қизиқиш билдирган номзодлар ўз резюмеларини (CV) Электрон почта манзили «krmybx@mail.ru» юборилади.
Маълумот учун телефон: +99871 207-67-68 (ички ракам 437), 99 318-71-71
Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: 2026 йил 20 ноябргача].